Ўзбекистон ва Украина 47 млн. долларлик шартномаларни имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси ҳамда Украина ўртасида умумий миқдори 47 млн. АҚШ долларлик шартномалар имзоланди. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар беради.
Ҳужжатлар Киевда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Украина ишбилармонлар учрашуви давомида имзоланди. Форум ишида икки мамлакатдан текстиль, кимё, электротехника ва қурилиш тармоғида фаолият юритадиган 50 дан ортиқ компаниялар иштирок этишди.