Ўзбекистон ва Туркманистон энергетика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон ва Туркманистон энергетика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ашхободда Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимовнинг Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Гуванч Агаджанов билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Томонлар ёқилғи-энергетика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Икки давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли давлатлараро муносабатлар сўнгги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани, барча соҳа ва йўналишларда икки томонлама ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик мунтазам равишда кенгайиб, янги мазмун ва амалий натижалар билан бойиб бораётганини таъкидланди.
Учрашувда, шунингдек, нефть-газ тармоғида кооперация алоқаларини ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.