Ўзбекистон ва Туркия қўшма туризм лойиҳалари бўйича келишиб олдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти делегациясининг Туркия Республикасига амалий ташрифи ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.
Сафар доирасида кўплаб компаниялар ва тадбиркорлар билан манфаатли шартномалар имзоланиб, янги келишувларга эришилмоқда.
“Dilrabo travel" туризм компанияси ва “Tumbaloo Tourizm travel agensy” компанияси ўртасида лойиҳа қиймати 15,3 млн доллар бўлган, Фарғона вилоятининг туризм салоҳиятини турк тур компаниялари орқали танитишни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланди.
Бурса шаҳрида “Batmaz Tekstil” компанияси — текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси таъсисчилари билан учрашув ўтказилди. Суҳбат чоғида “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси, “Қўқон Технопарк” махсус саноат зонаси ҳамда “Бобошбек” ишлаб чиқариш ва савдо комплексида яратилган имкониятлар ва юртимиздаги инвестицион муҳит ҳақида батафсил маълумот берилди. Учрашув якунида корхона вакилларининг жорий йил декабрь ойида Фарғона вилоятига ташриф буюришлари бўйича келишувга эришилди.