Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Туркия минтақавий ривожланишда ҳамкорликни мустаҳкамлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркия билан минтақавий ривожланиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган халқаро шартномани тасдиқловчи қарорни имзолади.
Мазкур Битим 2024 йил 6 июнь куни Анқара шаҳрида имзоланган.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.