Ўзбекистон ва Туркия меҳнат мигрантларини қонунийлаштиришнинг янги механизмлари бўйича келишиб олдилар
Ўзбекистон ва Туркия меҳнат мигрантларини қонунийлаштиришнинг янги механизмлари бўйича келишиб олдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Туркия Республикасининг Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири Ведат Ишикхан ўртасида қонуний ва ҳимояланган меҳнат миграциясини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган стратегик аҳамиятга эга учрашув бўлиб ўтди.
Муҳим келишувлар:
Туркияда ноқонуний мақомда бўлган ўзбекистонликларни депортациясиз легаллаштириш амалиёти давом эттириш;
Туркияда 3 йил доимий асосда яшаб келган ўзбекистонликларга 1 мартдан бошлаб, илк бор ишлаш хуқуқини берувчи рухсатнома бериш;
Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги İŞKUR ташкилоти томонидан талаб юқори бўлган касбларни марказлаштириб, Миграция агентлигига талабнома тақдим қилиш каби масалалар бўйича Битим имзолашга келишиб олинди.