Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтириш ва божхона тартиб-таомилларини рақамлаштириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтириш ва божхона тартиб-таомилларини рақамлаштириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтириш ва божхона тартиб-таомилларини рақамлаштириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хива шаҳрида Ўзбекистон–Туркия Қўшма божхона кенгашининг 5-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов ҳамда Туркия савдо вазири ўринбосари – божхона хизмати раҳбари Сезаи Учармок иштирокида ўтказилмоқда.

Тадбирни очар экан, қўмита Раиси меҳмонларни Ўзбекистоннинг “Очиқ осмон остидаги музей” деб аталмиш Хива шаҳрига ташрифи билан қутлади.

Муҳтарам Президентимизнинг Туркия билан йўлга қўйган ўзаро очиқ ва дўстона муносабатлари – иккала давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамламоқда. Натижада, мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги кўп қиррали алоқалар янада ривожланиб бормоқда.

Қўшма кенгашнинг 1-йиғилиши ўтказилган 2018 йилдан бери ўтган етти йиллик қисқа даврда мамлакатимизнинг Туркия билан товарлар ташқи савдо айланмаси 35 фоизга ошди. Бу рақам 2018 йилда 1,9 млрд $ ни ташкил қилган бўлса, 2024 йил якунига келиб 2,6 млрд $ га етди.

Глобал иқтисодиётда ўта мураккаб давр давом этаётганини инобатга олсак, бу кўрсаткичлар юқори. Аммо, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини чуқурлаштириш орқали натижаларни янада ошириш мумкин.

Жумладан, 2022 йилда Ўзбекистон ва Туркия божхона хизматлари ўртасида “Товар ва транспорт воситалари ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги Битим” имзоланган ва техник шартлари ишлаб чиқилган. Кенгаш йиғилиши аввалида мазкур Битимни фаолиятга тўлақонли жорий этишга доир масалалар кўриб чиқилди.

Томонлар ташқи савдо соҳасида статистик маълумотларни ўзаро алмашишни йўлга қўйишган. Жумладан, 2024 йилнинг сентябрь ойида Самарқандда ўтказилган ишчи учрашувида статистик маълумотлардаги тафовутларга аниқлик киритилиб, ушбу йўналишдаги ишлар янада тартибга келтирилган. Шу тартибдаги навбатдаги учрашув энди эса Туркияда ўтказилиши режалаштирилди.

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти Божхона идоралари раҳбарларининг Қозоғистонда бўлиб ўтган 11-учрашувда томонлар ваколатли иқтисодий операторларни ўзаро тан олиш бўйича музокараларга киришишган. Хива учрашувида эса айни шу масала атрофлича кўриб чиқилди. Ҳозирда ваколатли иқтисодий операторларни ўзаро тан олиш юзасидан ишлаб чиқилган икки томонлама битим лойиҳаси Туркия томонидан кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистондаги ваколатли иқтисодий операторлар томонидан амалга оширилган товарлар ташқи савдоси ўтган 5 йилнинг ўзида 2 баробарга ошди. 2020 йилда бу рақам 1,3 млрд. долларни ташкил қилган бўлса, 2024 йилга келиб 2,7 млрд. долларга етди.

Кенгаш йиғилишида 2025-2026 йиллар учун имзоланган Қўшма ҳамкорлик режаси ижроси ҳам таҳлил қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР