Валюта курслари 12/02/2026
$1 – 12287.31
UZS – -0.18%
€1 – 14644.02
UZS – -0.15%
₽1 – 158.83
UZS – -0.51%
Қидириш
Ўзбекистон ва Тунис савдо ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Тунис савдо ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Тунис савдо ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Тунис Республикаси делегацияси билан учрашув ўтказди.

Делегацияга Қурилиш ва жамоат ишлари соҳасидаги тадбиркорлар миллий федерацияси президенти Жамол Ксиби бошчилик қилди. Ташрифдан кўзланган мақсад икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Учрашув давомида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболлари кўриб чиқилди. Ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон томони мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда хорижий ҳамкорлар учун очиқ бўлган лойиҳалар портфели ҳақида маълумот тақдим этди. Инфратузилма, қурилиш, саноат ва агро-саноат мажмуасида ҳамкорлик қилиш имкониятлари қайд этилди.

Тунис делегацияси инфратузилмани модернизация қилиш жараёнларида иштирок этиш ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қизиқиш билдирди.

Учрашув якунида илгари сурилган ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш ва узоқ муддатли шерикликни ривожлантиришга ўзаро тайёрлик билдирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР