Ўзбекистон ва Тожикистон кон-металлургия саноатини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Тожикистон кон-металлургия саноатини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. Исламов вазирлик мутасаддилари билан биргаликда Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазири Ш. Кабир бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида томонлар кон-металлургия ва саноат соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда уни ривожлантиришнинг истиқболларини муҳокама қилдилар. «ОКМК» АЖ ва «Ўзметкомбинат» АЖ каби корхоналардаги лойиҳаларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.
Томонлар кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги, жумладан, ихтисослашган таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасидаги истиқболли йўналишларни кўриб чиқдилар.