Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси тадбирлари доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Таиланд Миллий ассамблеяси Президенти ва Вакиллар палатаси Спикери Ван Муҳаммад Нур Матҳа билан учрашув ўтказди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик ҳамда қонунчилик соҳасидаги муносабатлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, икки мамлакат парламентлари ўртасида доимий алоқа ўрнатиш, дўстлик гуруҳларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тажрибани ўрганиш ва туризм соҳасидаги қонунчилик амалиёти билан алмашиш каби муҳим йўналишлар белгилаб олинди.
Учрашув якунида икки мамлакат парламентлараро алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича қўшма ташаббуслар ишлаб чиқишга келишиб олинди.