Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
Ўзбекистон ва Сзянсу провинцияси саноат зонаси ва сармоявий road show ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Сзянсу провинцияси саноат зонаси ва сармоявий road show ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Сзянсу провинцияси саноат зонаси ва сармоявий road show ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов Хитой Халқ Республикасининг Сзянсу провинцияси Халқаро савдони ривожлантириш кенгаши бош директори Ван Шанхуа билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида икки томонлама савдо ва инвестициялар соҳасидаги алоқаларини кенгайтириш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, шунингдек, рақамли инфратузилмани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Таклиф этилган ташаббуслар қаторида Сзянсу провинцияси корхоналари иштирокида Ўзбекистонда махсус саноат зонаси ташкил этиш, ҳамкорликка қизиқиш билдирган Хитой компаниялари рўйхатини шакллантириш, қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва инвестиция учрашувларини ўтказиш режалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, 2026 йилда Ўзбекистон ва Сзянсу провинцияларида road show тадбирларини ташкил қилиш орқали ўзаро инвестиция имкониятларини тарғиб қилиш бўйича келишувга эришилди.

Музокаралар якунида томонлар мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР