Ўзбекистон ва Свердловск вилояти туризм, тўқимачилик ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди — UzDaily.uz
Валюта курслари 09/09/2025
$1 – 12439.41
UZS – -0.65%
€1 – 14583.96
UZS – -0.34%
₽1 – 151.87
UZS – -1.19%
Қидириш
Ўзбекистон ва Свердловск вилояти туризм, тўқимачилик ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Свердловск вилояти туризм, тўқимачилик ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Свердловск вилояти туризм, тўқимачилик ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ахсикент" археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси директори Анвар Икромов бошчилигидаги делегациянинг Свердловск вилоятига ташрифи амалга оширилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бош консулхона ходимлари ва "Ахсикент" археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси раҳбари  ўртасида кечган мулоқот чоғида Свердловск ва Наманган вилоятлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, таълим ва маданият соҳаларидаги икки томонлама алоқаларнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, туризм йўналишларида ўзаро ҳамкорликни жадаллаштириш, туроператорлар ўртасида шерикликни йўлга қўйиш, янги турпакетларни ишлаб чиқиш, музейлар ўртасида маданий алманишувларни  амалга ошириш муҳокамаларнинг бош мавзуси бўлди.

2025 йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган IV Халқаро асал фестивали, III Халқаро чорва ва парранда кўргазмаси, 2026 йил февралида бўлиб ўтадиган II Халқаро автофестивалга Россия вакиллари ва сайёҳларни жалб этишга келишиб олинди.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг