Валюта курслари 29/12/2025
$1 – 12057.32
UZS – -0.18%
€1 – 14192.67
UZS – -0.29%
₽1 – 155.16
UZS – -0.05%
Қидириш
Ўзбекистон ва Сурия савдо алоқаларини кучайтирмоқда: Дамашқ бозори тадбиркорлар учун очилмоқда

Ўзбекистон ва Сурия савдо алоқаларини кучайтирмоқда: Дамашқ бозори тадбиркорлар учун очилмоқда

Ўзбекистон ва Сурия савдо алоқаларини кучайтирмоқда: Дамашқ бозори тадбиркорлар учун очилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 28 декабрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ва Ўзбекистоннинг Кувайтдаги Элчиси Аюбхон Юнусов Дамашқ шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Сурия Савдо палаталари федерацияси президенти Алаа Омар ал-Али ҳамда бош директори Муҳаммад Омир ал-Ҳомисий билан учрашув бўлиб ўтди.

Сурия Савдо палаталари федерацияси — Суриядаги барча ҳудудлардаги Савдо палаталарини бирлаштирувчи марказий ташкилот ҳисобланади. У хусусий сектор манфаатларини давлат даражасида ифодалайди. Бугунги кунда Федерация Дамашқ, Алеппо, Хомс, Ҳама, Латакия ва бошқа минтақалар Савдо палаталари ҳамда минглаб хусусий компания ва тадбиркорларни ўзида бирлаштирган.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Сурия ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Сурия томони мамлакат узоқ йиллик нотинчликдан сўнг очиқ иқтисодий сиёсатга қайтиб, инвестиция ва саноатни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон маҳсулотларига, хусусан электротехника, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларига Сурия бозорида қизиқиш юқори экани қайд этилди.

Жорий йил 25 ноябрь куни Самарқанд вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев келгуси йил бошидан Савдо-саноат палатасининг Ироқда 3 нафар, Сурияда 2 нафар савдо маслаҳатчилари иш бошлашини қайд этган.

Томонлар икки мамлакат Савдо-саноат палаталари ўртасида узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш ташаббусини қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон тадбиркорлари келаси йилда Дамашқда ўтказиладиган “Damascus International Fair–63” халқаро кўргазмасида иштирок этишга таклиф этилди.

Шунингдек, 2026 йилнинг биринчи чорагида Суриянинг йирик тадбиркорларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, бизнес-форум ва B2B учрашувлар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг