Валюта курслари 18/07/2025
$1 – 12658.19
UZS – -0.79%
€1 – 14672.11
UZS – -1.0%
₽1 – 161.44
UZS – -1.16%
Қидириш
Иқтисод 17/07/2025 Ўзбекистон ва Словакия саноат соҳасида ҳамкорлик ва сармоявий шерикликни фаоллаштиради

Ўзбекистон ва Словакия саноат соҳасида ҳамкорлик ва сармоявий шерикликни фаоллаштиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Братислава шаҳрида Словакияга амалий ташрифи доирасида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Словакия Бош вазирининг ўринбосари – Иқтисодиёт вазири Дениса Сакова ҳамда ЭксимБанк бошқаруви раиси Растислав Подҳоретс, шунингдек, ушбу мамлакатнинг етакчи саноат ва инвестиция компаниялари раҳбарлари музокаралар ўтказди.

Учрашувлар давомида томонлар саноат кооперациясини кенгайтириш ва янги ишлаб чиқариш ташаббусларини йўлга қўйиш бўйича аниқ қадамларни муҳокама қилишди. Машинасозлик, металлургия, агросаноат мажмуи, энергетика, фармацевтика, экология, транспорт, молия ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ташриф якунлари бўйича барча эълон қилинган ташаббуслар бўйича қўшма йўл харитасини тайёрлаш, шунингдек, жорий йилнинг кузида Ўзбекистонда икки томонлама бизнес-форум ўтказиш бўйича келишувларга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг