Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
Ўзбекистон ва SLB нефть ва газ саноатида сунъий интеллектни жорий этиш бўйича ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Ўзбекистон ва SLB нефть ва газ саноатида сунъий интеллектни жорий этиш бўйича ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Ўзбекистон ва SLB нефть ва газ саноатида сунъий интеллектни жорий этиш бўйича ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти ҳамда АҚШнинг SLB компанияси мутасаддилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёни ва ҳамкорликнинг асосий йўналишларида эришилган натижалар муҳокама қилинди.

Хусусан, Устюрт минтақаси конларини бошқариш бўйича битим (Field Management Agreement, FMA) ҳамда нефть-газ конларида хизмат кўрсатиш бўйича шартнома (МСА) ижроси ҳолати ва уларни амалий ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди.

Учрашув якунида компания фаолиятида рақамли ечимлар ва сунъий интеллект технологияларини жорий этишга қаратилган учта шартнома имзоланди. Жумладан, улардан бири генератив сунъий интеллект (GenAI) технологияларига асосланган ечимларни амалиётга татбиқ этишни назарда тутади. Бу эса ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда геологик маълумотларни таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини яратади.

Мазкур учрашув давлатимиз раҳбарининг Америка Қўшма Штатларига ташрифи доирасида эришилган келишувларнинг мантиқий давоми бўлди. Ташриф чоғида «Ўзбекнефтгаз» АЖ етакчи халқаро компаниялар, жумладан SLB билан ҳам бир қатор музокаралар ўтказган эди.

Томонлар рақамлаштириш, инновациялар ҳамда соҳани барқарор ривожлантириш йўналишларидаги стратегик ташаббусларни амалга ошириш ва мавжуд шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР