Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2018 йилнинг 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Швейцария Конфедерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Оливиэ Шав билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ матбуот хизмати хабар беради.
Турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш нуқтайи назаридан икки томонлама муносабатларнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.