Валюта курслари 19/02/2026
$1 – 12132.48
UZS – -0.04%
€1 – 14360.00
UZS – -0.14%
₽1 – 159.09
UZS – 0.61%
Қидириш
Ўзбекистон ва Сербия электротехника, машинасозлик ва тўқимачилик саноати соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Сербия электротехника, машинасозлик ва тўқимачилик саноати соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Сербия электротехника, машинасозлик ва тўқимачилик саноати соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Сербия Республикаси Бош вазир ўринбосари — Иқтисодиёт вазири Андреана Месарович билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар электротехника, машинасозлик, озиқ-овқат саноати ва тўқимачилик соҳаларида қўшма лойиҳаларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Музокаралар давомида Белградда Ўзбекистон Савдо уйини, шунингдек, Ўзбекистонда Сербия Савдо уйини очиш ташаббуси илгари сурилди. Бу майдонлар маҳсулотларни икки мамлакат бозорига тизимли равишда олиб кириш ва товар айирбошлаш ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, Сербияда “Made in Uzbekistan” миллий экспозициясини ташкил этиш ва тадбиркорлар ўртасида мунтазам B2B учрашувларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Сербия Савдо-саноат палаталари ўртасида Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди. Кенгаш доимий мулоқот ва амалий ҳамкорлик учун янги платформа вазифасини бажаради.

Эришилган келишувлар ўзаро савдо ҳажмини ошириш, инвестицияларни кўпайтириш ва тадбиркорлар алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР