Валюта курслари 26/12/2025
$1 – 12078.47
UZS – 0.09%
€1 – 14234.48
UZS – -0.04%
₽1 – 155.23
UZS – 0.99%
Қидириш
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 24 декабрь куни Ар-Риёд шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегациясининг Саудия Арабистони инсон ресурслари ва ижтимоий ривожланиш вазири ўринбосари Аҳмад бин Муҳаммад Ал-Шарқий билан учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида қонуний меҳнат миграцияси, касбий тайёргарлик, меҳнат инспекцияси, шунингдек, ушбу соҳадаги масалаларни мувофиқлаштириш бўйича ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

2026 йил январь ойидан Саудия Арабистонида «Takamul» компанияси томонидан чет эл фуқароларини ишга қабул қилиш жараёнларини рақамлаштиришга қаратилган янги платформани жорий этиш ҳамда ушбу платформани Ўзбекистонда ҳам тадбиқ этиш имкониятлари кўриб чиқилди. Мазкур тизим орқали Ўзбекистон фуқаролари иш берувчилар билан тўғридан-тўғри меҳнат шартномаларини тузиш имкониятига эга бўлиши қайд этилди.

Шунингдек, Саудия Арабистонида жорий этилган «Qiwa» платформасини Ўзбекистондаги касбий тайёрлов марказларига интеграция қилиш ҳамда ишчиларнинг малакасини оширишга қаратилган қўшма дастурларни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Томонлар меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни тизимли ривожлантириш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этишга келишиб олдилар. Учрашув якунида Ўзбекистон делегацияси 2026 йил 29–30 январь кунлари Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган «Global Labor Market Conference» халқаро форумида иштирок этишга таклиф этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг