Ўзбекистон ва Саффолк Савдо палатаси ўртасида халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Саффолк Савдо палатаси ўртасида халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Саффолк Савдо палатаси ўртасида халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “IFE London 2026” — халқаро озиқ-овқат ва ичимликлар кўргазмаси доирасида Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Саффолк графлиги Савдо палатаси Халқаро алоқалар департаменти бошлиғи Кояс Мия билан учрашди.

Саффолк графлиги Савдо палатаси 1 300 дан ортиқ компанияларни бирлаштирган ҳамда 50 мингдан зиёд бизнесни қамраб олган Британия Савдо палаталари тармоғига кирадиган нуфузли ташкилот ҳисобланади. Мазкур тармоқ халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва компанияларни ташқи бозорларга олиб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Буюк Британия ишбилармон доиралари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, экспорт имкониятларини ривожлантириш ҳамда тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Саффолк Савдо палатаси орқали ўзбек компанияларини Британия бозорига олиб чиқиш, экспорт ҳужжатларини расмийлаштириш ва B2B учрашувларини ташкил этиш бўйича мавжуд имкониятларни атрофлича кўриб чиқдилар.

Қайд этилганидек, 2023 йилда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Саффолк Савдо палатаси ўртасида имзоланган англашув меморандуми бугунги кунда ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Учрашув якунида томонлар амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги қўшма ташаббусларни амалга ошириш ва Ўзбекистон бизнесининг Буюк Британия бозорига чиқишини қўллаб-қувватлаш бўйича келишувга эришдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг