Валюта курслари 03/10/2025
$1 – 12099.72
UZS – 0.13%
€1 – 14223.22
UZS – 0.18%
₽1 – 148.90
UZS – 1.49%
Қидириш
Ўзбекистон ва Россия стратегик ташаббуслар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Россия стратегик ташаббуслар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Россия стратегик ташаббуслар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Стратегик ислоҳотлар агентлигида Россиянинг Стратегик ташаббуслар агентлиги директори Светлана Чупшева бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Меҳмонни қутлар экан, Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори B.Raxmatov икки агентлик ўртасидаги юқори даражадаги ҳамкорлик, илғор тажрибаларни ўрганиш ва стратегик ривожланиш борасидаги самарали ишларни қайд этди.

Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, туризм, креатив ва тунги иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар муҳокама қилинди.

Стратегик ташаббуслар агентлиги директори С. Чупшевa Ўзбекистон томонини “Бизникиларни бил” биринчи танлови муваффақиятли ўтказилгани билан табриклаб, тадбиркорларнинг хорижий бозорларга чиқишини қўллаб-қувватлашда бунинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Бундай ташаббуслар давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдамни кучайтириши ҳамда бизнес ривожига туртки бўлиши қайд этилди.

Шунингдек, 2025 йилдан бошлаб ҳар йили ўтказилиши режалаштирилаётган “Келажак учун” форуми ҳақида маълумот берилди. Мазкур форум аҳолининг турли қатламлари томонидан истиқболли ташаббусларни илгари суриш майдончасига айланади. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсадларга эришиш ва инновацион ғояларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини кўриб чиқдилар. Улар қаторида кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш, аҳоли билан бошқарув компаниялари ўртасида алоқаларни рақамлаштиришга қаратилган “Электрон уй” тизимини жорий этиш ташаббуслари бор.

Учрашув якунида фаол ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг