Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Россия стратегик шериклик муносабатларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алексей Ерхов билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг устувор масалалари батафсил муҳокама қилинди. Олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижроси кўриб чиқилди.
Томонлар, шунингдек, икки ва кўп томонлама форматлардаги бўлажак тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашдилар.