Ўзбекистон ва Россия ўртасида олий таълим ва фан соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Россия ўртасида олий таълим ва фан соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Россия ўртасида олий таълим ва фан соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Алексей Ерхов билан учрашув ўтказди.

Томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик кўп қиррали характерга эга эканини алоҳида таъкидладилар. Бугунги кунда икки мамлакат ўртасида олий таълим соҳасида мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий база шаклланган бўлиб, ўзаро ҳамкорлик изчил кенгайиб бормоқда. 

Шунингдек, академик мобилликнинг ортиши, ўзбекистонлик ёшларнинг Россия олийгоҳларида таҳсил олишга бўлган қизиқишининг ўсиб бораётгани алоҳида қайд этилди. Мулоқот давомида таълим сифатини ошириш, амалга оширилаётган қўшма таълим дастурларини меҳнат бозори талабларига мослаштириш, шунингдек, Россия олий таълим муассасалари филиаллари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг