Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 28/04/2025 Ўзбекистон ва Россия меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини муҳокама қилади

Ўзбекистон ва Россия меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини муҳокама қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон делегацияси меҳнат миграцияси масалалари ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан музокаралар олиб бориш учун Россияга жўнаб кетди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Делегация таркибига Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва бошқа идоралар вакиллари кирган. Улар идоралараро ишчи гуруҳнинг илк мажлисида иштирок этади.

Жорий йил апрель ойи бошига қадар Россия ҳудудида 6,5 миллиондан зиёд хорижлик фуқаро бўлгани қайд этилган. Шунингдек, уларнинг тахминан 10 фоизи мамлакатда ноқонуний равишда бўлган.

«Мигрант Сервис» платформаси маълумотларига кўра, Россиядаги меҳнат мигрантларининг тахминан 55 фоизини Ўзбекистон фуқаролари, яна 40 фоизини Тожикистонликлар ташкил этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг