Валюта курслари 09/02/2026
$1 – 12303.16
UZS – 0.19%
€1 – 14507.89
UZS – -0.0%
₽1 – 159.76
UZS – 0.32%
Қидириш
Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилди ва 2026 йилга режаларни белгилаб олди

Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилди ва 2026 йилга режаларни белгилаб олди

Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилди ва 2026 йилга режаларни белгилаб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алексей Ерхов билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида ўтган йилдаги икки томонлама ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилиниб, 2026 йилга мўлжалланган ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Музокаралар чоғида томонлар ўзбек-россия муносабатларининг асосий йўналишлар бўйича барқарор ижобий ривожланиш суръатини қайд этдилар.

Хусусан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошгани таъкидланиб, ўтган йил якунларига кўра ушбу кўрсаткич 11 фоизга ўсгани қайд этилди.

Жорий йилда икки томонлама ва кўп томонлама алоқаларнинг сермазмун кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг