Валюта курслари 09/10/2025
$1 – 12072.03
UZS – 0.28%
€1 – 14016.83
UZS – -0.2%
₽1 – 148.01
UZS – 0.95%
Қидириш
Ўзбекистон ва Қувайт инфратузилмавий ДХШ лойиҳаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Қувайт инфратузилмавий ДХШ лойиҳаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Қувайт инфратузилмавий ДХШ лойиҳаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 8 октябрь санасида Қувайтнинг Combined Group Contracting Company CGC компаниясининг Инвестициялар қўмитаси раҳбари ва бошқарув раиси ўринбосари Раад Қутбилдин Ал Абдуллоҳ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳомжон Умрзаков ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда CGC компанияси менежери Рами Самир ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш департаменти директори ўринбосари Абдуқодир Ёқубов ва бошқа масъул вакиллар иштирок этди.

Combined Group Contracting Company (CGC) — Қувайт давлатининг йирик инфратузилма ва саноат қурилиш компанияларидан бири бўлиб, 1965 йилда ташкил этилган. Компания Қувайт фонд биржасида рўйхатга олинган очиқ акциядорлик жамияти ҳисобланади.

CGC қурилиш, йўл ва транспорт инфратузилмаси, нефть ва газ қувурлари, шунингдек, энергетика ва саноат иншоотларини барпо этиш соҳаларида фаолият олиб боради. Компания Қувайт, Саудия Арабистони ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши (GCC) мамлакатларида қатор лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширган.

Мулоқот давомида томонлар мамлакатимизда давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосидаги лойиҳалар учун яратилган имкониятлар, сўнгги йилларда амалга оширилаётган йирик инфратузилма ташаббуслари, жумладан, энергетика соҳасидаги ДХШ лойиҳалари ҳамда йўл инфратузилмасини ривожлантиришдаги лойиҳалар юзасидан муҳокамалар олиб борди.

Шунингдек, томонлар ДХШ йўналишида халқаро ҳамкорлик, хусусан, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши (Gulf Cooperation Council – GCC) мамлакатлари билан ўзаро иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда CGC компаниясининг ДХШ лойиҳаларини амалга оширишдаги халқаро тажрибаси ва йирик инфратузилма лойиҳаларида иштирок этиш салоҳияти юзасидан фикр алмашди.

Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, истиқболли ДХШ ташаббусларини биргаликда кўриб чиқиш ва амалий алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг