Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 29/04/2025 Ўзбекистон ва Қозоғистон саноат кооперациясини кенгайтириш ва янги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишга келишиб олди

Ўзбекистон ва Қозоғистон саноат кооперациясини кенгайтириш ва янги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишга келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 29 апрель куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Қозоғистон Республикаси саноат ва қурилиш вазири Эрсайин Нагаспаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Сўнгги беш йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошди. Жорий йилнинг январь-март ойларида унинг ҳажми 1 миллиард доллардан ошди, бу ўтган йилга нисбатан 10 фоизга кўпдир. Бугунги кунда Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокидаги 1000 дан ортиқ корхона рўйхатга олинган. Қозоғистонда Ўзбекистон капитали иштирокидаги 4,5 мингга яқин корхона фаолият юритмоқда.

Учрашув якунлари бўйича томонлар истиқболли йўналишлар: саноат, геология-қидирув ва транспорт бўйича янги келишувлар устида ишлашни бошлаш ҳамда қўшма саноат кооперацияси дастурини ишлаб чиқишни жадаллаштиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг