Валюта курслари 03/10/2025
$1 – 12099.72
UZS – 0.13%
€1 – 14223.22
UZS – 0.18%
₽1 – 148.90
UZS – 1.49%
Қидириш
Ўзбекистон ва Қозоғистон нефть ва газ соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон нефть ва газ соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон нефть ва газ соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 3 октябрь куни Остона шаҳрида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Баҳодиржон Сидиқов ва «ҚазМунайГаз» АЖ Бошқаруви раиси Асхат Хасенов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида икки давлатнинг нефть-газ соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашувда “Uzbekistan GTL” заводи базасида чизиқли алкилбензол (LAB) ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, Қозоғистондаги газ-кимё соҳасидаги қўшма лойиҳаларда иштирок этиш имкониятлари кўриб чиқилди.  Томонлар ушбу йўналиш бўйича чуқур таҳлил ва самарали амалга ошириш учун халқаро ҳамкорларни жалб этиш зарурлигини алоҳида урғулашди.

Музокараларнинг муҳим йўналишларидан бири — «Ўзбекнефтгаз» АЖ объектларида углеводород хомашёсини толлинг асосида қайта ишлаш масалалари бўлди. Бу ташаббус юқори қўшилган қиймат яратиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда турдош тармоқларда кооперацияни ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Шунингдек, қўшма геология-қидирув ишларини амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Икки компания бу йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтириш ниятини билдирдилар ва қўшма лойиҳаларни ривожлантириш бўйича кейинги қадамларни белгилаб олдилар.

Учрашув якунида эришилган келишувлар «Ўзбекнефтгаз» ва «ҚазМунайГаз» компаниялари ўртасидаги ишончли муносабатлар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб бериши таъкидланди. Бу эса Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги энергетика соҳасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг