Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Қатар стратегик шерикликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Қатар Давлатининг мамлакатимиздаги элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим билан учрашди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги стратегик шерикликнинг бугунги ҳолати ва уни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди, олий даражадаги учрашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.