Валюта курслари 16/12/2025
$1 – 12130.01
UZS – 0.27%
€1 – 14245.48
UZS – 0.36%
₽1 – 153.04
UZS – 0.84%
Қидириш
Ўзбекистон ва Қатар парламентлари дўстлик гуруҳлари ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Қатар парламентлари дўстлик гуруҳлари ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Қатар парламентлари дўстлик гуруҳлари ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 15 декабрь куни “Ўзбекистон-Қатар” ва “Қатар-Ўзбекистон” ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлари аъзолари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган онлайн мулоқот ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги муносабатлар ҳамиша ўзаро ишонч ва ҳурмат тамойиллари асосида изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Мулоқот давомида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, дўстлик гуруҳлари ўртасида мунтазам учрашувлар ўтказиш, қонунчилик масалалари бўйича фикр алмашиш, қўшма ташаббусларни муҳокама қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш, тегишли қўмита ва комиссиялар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ёш парламент аъзолари учун малака ошириш дастурларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар бундай мулоқотлар Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилишини қайд этиб, ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР