Ўзбекистон ва Полша парламентлараро ҳамкорлик ва савдони кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Полша парламентлараро ҳамкорлик ва савдони кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев Польша Республикаси Сейми Ташқи ишлар бўйича қўмитаси раиси Павел Ковал бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки мамлакат ўртасидаги дўстона ва ўзаро ишончга асосланган муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш орқали инвестиция ва экспорт ҳажмларини ошириш, савдо уйлари ва инвестиция компаниялари ташкил этиш, транспорт-логистика ва худудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар Ўзбекистон–Польша парламентлараро муносабатларини янада мустаҳкамлаш, қонунчилик соҳасида тажриба алмашиш, маҳаллий Кенгашлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди.