Валюта курслари 07/05/2025
$1 – 12924.92
UZS – -0.1%
€1 – 14620.67
UZS – -0.36%
₽1 – 159.94
UZS – 0.76%
Қидириш
Ўзбекистон 06/05/2025 Ўзбекистон ва Польша ўртасида парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Польша ўртасида парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 6 май куни Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Польша Республикаси парламенти Сенати Раисининг ўринбосари Михал Каминский билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Польша муносабатларининг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари, шу жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, янги мазмун билан бойитиш, қонун ижодкорлиги ва парламент назорати соҳасида ўзаро тажриба алмашишни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Полша ўртасидаги парламентлараро мулоқот изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасида устувор йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди. Парламентлардаги дўстлик гуруҳларининг фаолиятига, шунингдек, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашнинг муҳим воситаси сифатида парламент делегацияларининг мунтазам ташрифлари алмашинувига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, олий таълим, маданият, туризм, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги каби соҳалардаги ҳамкорликнинг мустаҳкам икки томонлама асосларини шакллантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар талабалар ўртасида тажриба алмашиш, мутахассисларнинг малакасини ошириш масалалари, шунингдек, икки давлат ўртасида гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма таълим дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилди.

Учрашув якунлари бўйича парламентлараро алоқаларни мунтазам равишда давом эттиришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг