Ўзбекистон ва Покистоннинг йирик муҳандислик гуруҳи ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди
Ўзбекистон ва Покистоннинг йирик муҳандислик гуруҳи ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 27 январь куни ИССВ раҳбари Лазиз Кудратов Habib Rafiq Ltd компаниясининг Бош ижрочи директори Малик Муҳаммад Аслам билан учрашди.
Музокараларда Ўзбекистон–Покистон инвестициявий ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари, жумладан инфратузилма қурилиши, “ақлли шаҳарлар”, тоғ-кон ва қайта ишлаш саноати лойиҳалари муҳокама қилинди. Мисни бойитиш, стратегик фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, илғор муҳандислик ечимларини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида ИССВ ҳамда Habib Rafiq Engineering (Private) Limited ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжат смарт ситй лойиҳалари, замонавий инфратузилмани ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш бўйича ҳамкорлик йўналишларини белгилайди.
Меморандум томонларнинг узоқ муддатли қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлади.
Habib Rafiq Ltd - 70 йиллик тарихга эга йирик муҳандислик-қурилиш гуруҳи. Capital Smart City ва Lahore Smart City лойиҳаларини амалга оширган, Исломобод халқаро аэропорти ҳамда «яшил» энергетика ташаббусларида иштирок этган. Геэлй билан ҳамкорликда электромобиллар ишлаб чиқаради. 8 мингга яқин ходимга эга, йиллик даромади 600 млн АҚШ доллари, бош офиси Лоҳурда.