Ўзбекистон ва Покистон таълим, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Покистон таълим, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Исломобод шаҳрида Покистон Бош вазирининг хориж ишлари бўйича махсус маслаҳатчиси Тарик Фатеми билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, таълим, фан ва маданият соҳаларида икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Покистон Бош вазирининг махсус маслаҳатчиси Ўзбекистоннинг минтақадаги тарихий аҳамияти ва бой маданий меросини эътироф этди ҳамда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссасини алоҳида урғулади.
Мулоқот давомида жорий йилда режалаштирилган турли даражадаги ташрифлар ва қўшма тадбирлар режаси батафсил кўриб чиқилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришга қаратилган янги амалий таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.