Ўзбекистон ва Палау ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Палау ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Палау давлат вазири Густав Айтаро қўшма коммюнике имзолади.
"Биз тарихий ҳужжатни имзоладик. Ушбу муҳим қадам нафақат ўзаро эзгу ниятимизни ифода этади, балки ҳамкорлик ва шерикликнинг истиқболли келажагига йўл очади", - деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
У, шунингдек, мамлакатлар ўртасида мустаҳкам ва узоқ муддатли алоқаларни ўрнатиш учун янги имкониятларга умид билдирди.
Палау билан дипломатик муносабатлар ўрнатилиши билан Ўзбекистон ўзининг дипломатик ҳамкорлари доирасини 165 та давлатга кенгайтирди.
Палау - Тинч океанининг Филиппин денгизидаги орол давлати, Америка Қўшма Штатларининг бирлашган штати, Филиппиндан тахминан 800 км шарқда ва Индонезиядан шимолда жойлашган. Мамлакат пойтахти - Нгерулмуд.