Валюта курслари 30/07/2025
$1 – 12500.01
UZS – -0.11%
€1 – 14471.26
UZS – -0.89%
₽1 – 151.96
UZS – -2.85%
Қидириш
Иқтисод 04/07/2025 Ўзбекистон ва Озарбайжон қишлоқ хўжалигидаги ҳамкорлик кенгайтирилади

Ўзбекистон ва Озарбайжон қишлоқ хўжалигидаги ҳамкорлик кенгайтирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Республикасига ташрифи доирасида Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов қатор ташкилот вакиллари, жумладан, AzerSun Holding бошқарув кенгаши раиси Аҳмед Гёзал билан учрашди. 

Музокараларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, замонавий технологияларни жалб қилиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

AzerSun Holding — Жанубий Кавказ минтақасидаги энг йирик ва нуфузли агросаноат ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири ҳисобланади. Ҳолдинг қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш, қадоқлаш, логистика, молия ва инвестиция соҳаларида фаолият юритади. Бугунги кунда компания таркибида 30 дан ортиқ корхона ва заводлар мавжуд бўлиб, минглаб иш ўринлари яратилган.

Учрашув якунида томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, инновацион ёндашувларни жорий этиш ва замонавий ишлаб чиқариш тажрибаларини ўзаро татбиқ этишга тайёр эканликларини билдирди. Ҳозирда ушбу йўналишларда музокаралар давом этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг