Валюта курслари 28/10/2025
$1 – 12053.46
UZS – -0.53%
€1 – 14026.61
UZS – -0.3%
₽1 – 152.43
UZS – 1.97%
Қидириш
Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 27 октябрь куни Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти Операцияларни мувофиқлаштириш департаментининг минтақавий раҳбари Еспер Клиндт Петерсен ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири маслаҳатчиси Жасур Каршибаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонасининг операциялар бўйича раҳбари Мирзо Искандар Гуламов, ОТБнинг операциялар бўйича бош мутахассиси Шаиста Ҳуссейн ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг масъул вакиллари иштирок этди.

Мулоқот давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда келгусидаги ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан муҳокамалар олиб борди.

Шунингдек, учрашувда томонлар келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан режалар ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, мамлакатимизда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда янги ташаббусларни илгари суриш бўйича фикр алмашди.

Музокаралар якунида томонлар фикрлар алмашинуви жараёнларини кенгайтириш ҳамда ҳамкорликда тизимли ва самарали фаолият олиб боришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг