Ўзбекистон ва Oracle булутли технологияларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Oracle булутли технологияларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Oracle булутли технологияларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов АҚШга хизмат сафари доирасида «Oracle» компаниясининг ҳукумат ишлари бўйича бошқарувчи директори Эллисон ЎБраен билан учрашди.

Учрашувда «Ўзбекистон-2030» рақамли трансформация стратегияси, мамлакатга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва булутли технологиялар бозори масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар булутли хизматларни нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда кенг жорий этиш имкониятларини кўриб чиқдилар. Бу, ўз навбатида, рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш, IТ-хизматлар экспортини ошириш ва маҳаллий стартап экотизимини қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг