Валюта курслари 18/09/2025
$1 – 12254.27
UZS – -0.25%
€1 – 14516.41
UZS – 0.01%
₽1 – 147.89
UZS – -0.49%
Қидириш
Ўзбекистон ва NVIDIA сунъий интеллект лойиҳаларини муҳим тармоқларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва NVIDIA сунъий интеллект лойиҳаларини муҳим тармоқларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва NVIDIA сунъий интеллект лойиҳаларини муҳим тармоқларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. Қудратов ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А. Азизов дунёнинг етакчи технология ишлаб чиқарувчиси — NVIDIA компанияси вице-президенти Калиста Редмонд билан учрашув ўтказдилар.

NVIDIA компанияси АҚШда жойлашган бўлиб, сунъий интеллект ва график процессорлар соҳасида жаҳон бозорининг етакчиси ҳисобланади. Компаниянинг йиллик даромади 60 миллиард АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади ва унинг ечимлари турли тармоқларда — соғлиқни сақлаш, саноат, энергетика, транспорт ҳамда илмий тадқиқотларда кенг қўлланилади.

Суҳбат давомида Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, тўқимачилик, кончилик, машинасозлик ва соғлиқни сақлаш соҳаларида устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Томонлар ушбу тармоқларда устувор лойиҳаларни аниқлаш ва уларни амалга ошириш орқали глобал миқёсда тан олинишига эришиш юзасидан келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР