Валюта курслари 23/01/2026
$1 – 12136.92
UZS – 0.12%
€1 – 14191.70
UZS – 0.03%
₽1 – 159.99
UZS – 2.3%
Қидириш
Ўзбекистон ва Nile Sugar қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Nile Sugar қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Nile Sugar қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Мисрнинг Nile Sugar компанияси бош ижрочи директори Эмад Фарид билан учрашди.

Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, Nile Sugar компанияси ва бошқа халқаро инвесторлар билан ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Республикасида қайта ишлаш саноати ва унга ёндош инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар ишлаб чиқилаётгани қайд этилди.

Суҳбат якунида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга томонлар тайёрлигини акс этган Якуний баённома имзоланди. Мазкур ҳужжатда лойиҳа параметрларини, молиялаштириш шартларини янада аниқлаштириш ҳамда устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича навбатдаги тадбирларни келишиш масалалари назарда тутилган.

Эришилган келишувлар Nile Sugar компанияси билан ҳамкорликни амалий босқичга чиқариш, қўшма лойиҳаларни ишга тушириш, шунингдек замонавий агро-саноат ва қайта ишлаш технологияларини жалб этиб, ишлаб чиқаришни кейинчалик маҳаллийлаштириш имконини беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР