Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг MCS Investment компанияси ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов “MCS Investment” компанияси бош директори Ганбямба Мягмаржав билан учрашди.
Мулоқот давомида томонлар ҳамкорликнинг жорий ҳолатини муҳокама қилиб, истиқболли йўналишларни кўриб чиқдилар.
“MCS Investment” – Мўғулистоннинг энг йирик компанияларидан бири бўлиб, турли соҳаларни қамраб олади ва мамлакат иқтисодиётига сезиларли ҳисса қўшади.
Компания халқаро лойиҳаларда фаол иштирок этиб, хорижий давлатлар, жумладан Ўзбекистонда ҳам ўз фаолиятини босқичма-босқич кенгайтирмоқда.
Учрашувда таъкидланганидек, бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш ва қўшма фаолиятни ривожлантириш инвестицияларни жалб қилиш ҳамда илғор технологияларни жорий этиш учун янги имкониятлар яратади.
Томонлар саноат, энергетика, телекоммуникация ва молия каби муҳим соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш режалари юзасидан фикр алмашиб, аниқ ташаббусларни ишлаб чиқишга тайёр эканликларини билдирдилар.