Ўзбекистон ва Мўғулистон жунни қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзчармсаноат» уюшмаси ва Мўғулистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда жунни қайта ишлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, Ўзбекистон корхоналари билан соҳада мутахассислар тайёрлаш дастурларини амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.
Мўғулистон томони Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар учун яратилган шароит ва имкониятлар, хом ашё базаси, солиқ ва божхона имтиёзлари билан яқиндан танишди.
Октябрда Тошкентда бўлиб ўтадиган «UzCharmExpo-EurAsia-2025» халқаро кўргазмасида Мўғулистон компанияларидан иборат делегациянинг иштирокини таъминлаш масалалари келишиб олинди.
Мулоқотда икки томон ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақида меморандум имзоланди. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон ҳудудида мўғул қўйларидан олинадиган жундан калава ип ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шунингдек, «Gobi» ва бошқа халқаро брендлар учун хом ашё базаси ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятлари яратилади.
Таъкидлаш жоиз, ушбу келишув жун ва ундан қўшилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида икки давлат учун янги йўналиш очади.