Ўзбекистон ва Мўғулистон геология, металлургия ва яшил энергетика соҳаларида ҳамкорликни муҳокама қилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 18 июнь куни Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари У. Юсупов Мўғулистоннинг “Steppe Copper” компанияси вице-президенти Бадарч Энхбат ҳамда компания раҳбари маслаҳатчиси Очир Очиржав билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, Кон-геология вазирлигига қарашли корхоналар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, металлургия саноати, қайта тикланувчи энергетика йўналишлари ҳамда “Uzbek Overseas Geology Company” МЧЖнинг Мўғулистондаги ваколатхонаси фаолияти бўйича ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.