Валюта курслари 04/12/2025
$1 – 11912.38
UZS – 0.26%
€1 – 13873.16
UZS – 0.57%
₽1 – 153.39
UZS – 0.07%
Қидириш
Ўзбекистон ва Малайзия қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш ва сунъий интеллектни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Малайзия қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш ва сунъий интеллектни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Малайзия қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш ва сунъий интеллектни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдурахмонов Малайзиянинг “Meraque Group” компанияси асосчиси ва бош ижрочи директори Розали Исмоил билан учрашди.

Мулоқот доирасида аграр соҳани рақамлаштириш, сунъий интеллектни иш жараёнларига кенг жорий этиш ва аниқ деҳқончилик учун гибрид платформаларни ишлаб чиқиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва рақамли хизматлар экотизимини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиришди.

Учрашувда, шунингдек, инсон меҳнатини енгиллаштирадиган робототехника ечимлари, дала мониторингида дронлардан фойдаланиш ва алгоритмлар асосида ҳосилдорликни прогноз қилиш каби йўналишлар бўйича ҳам фикр алмашилди.

Мазкур учрашувда муҳокама қилинган лойиҳалар мамлакатимиз аграр тармоғи учун муҳим аҳамиятга эга.

Мамлакатда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, ҳосилдорликни ошириш ва сув ресурсларни тежаш масалалари долзарб бўлиб турган бир пайтда, Малайзия билан ҳамкорликдаги гибрид платформалар ва робототехника ечимлари рақамли агроэкотизимнинг шаклланишига хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг