Ўзбекистон ва Малайзия микроэлектроникани ривожлантиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Малайзия микроэлектроникани ривожлантиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Малайзия микроэлектроникани ривожлантиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Малайзиянинг “MIMOS Berhad” ташкилоти вакиллари «Ўзелтехсаноат» уюшмасига ташриф буюрди.

Мазкур ташриф доирасида “MIMOS Berhad” ташкилоти Бош ижрочи директори Размаан Жаафар бошчилигидаги делегация уюшма бошқаруви раиси Мирзиёд Юнусов билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда микроэлектроника ва яримўтказгичлар саноатини яратиш ҳамда ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган стратегиянинг кейинги босқичларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, стратегияни амалиётга жорий этиш, устувор йўналишлар асосида аниқ лойиҳаларни шакллантириш, илғор хорижий тажрибани татбиқ этиш ҳамда замонавий технологияларни жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, “MIMOS Berhad” томонидан Малайзия тажрибаси асосида Фаблесс ва ОSАТ компанияларини ташкил этиш бўйича таклифлар илгари сурилиб, уларни Ўзбекистонда босқичма-босқич жорий этиш имкониятлари атрофлича кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, делегация уюшма ҳузуридаги “Eltechlab” лабораториясида бўлиб, кабель-сим ва маиший техника маҳсулотларини синовдан ўтказиш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Жорий ҳафтада микроэлектроника ва яримўтказгичлар саноатини ривожлантиришга қаратилган “Strategic Workshop Lab” амалий семинари ташкил этилган бўлиб, мазкур учрашув ишлаб чиқилган стратегияни амалий босқичга ўтказиш ҳамда унинг кейинги қадамларини белгилаш йўлидаги муҳим босқич бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг