Валюта курслари 21/07/2025
$1 – 12578.21
UZS – -0.63%
€1 – 14633.49
UZS – -0.26%
₽1 – 160.31
UZS – -0.7%
Қидириш
Ўзбекистон 21/07/2025 Ўзбекистон ва Македония круиз лайнерларида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Македония круиз лайнерларида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Шимолий Македония халқаро меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда. Хусусан, ўзбекистонликларни круиз лайнерларида ишлашга жалб этиш бўйича ҳамкорлик кенгаймоқда.

Миграция агентлиги раҳбарияти ва Македониянинг “Kouzon Corporation” компанияси ижрочи директори Зоран Кочоски ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Унда, круиз компаниялари ҳамкорликда меҳнат фаолиятини ташкиллаштириш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

Эндиликда хорижда ишлаш истагида бўлган инглиз тилини биладиган юртдошларимизга туристик кемаларида ташкиллаштирилган тарзда ишга жойлаштириш имконияти яратилади.

“Kouzon Corporation” 28 йилдан буён дунё бўйлаб 18 та давлатда фаолият юритмоқда. Лайнерлар — Ўрта ер денгизи, Тинч океани, Скандинавия, Болтиқ, Кариб денгизи каби йўналишларда ҳаракатланади.

Компания ушбу лайнерларга малакали кадрларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича катта тажрибага эга. Йилига дунё бўйлаб 20.000 – 25.000 гача мутахассисларни иш билан таъминлайди.

Кемалардаги ойлик маошлар дастлабки 6 ойлик шартномада 1200 АҚШ доллардан бошланади, сўнгра икки ой таътил берилади ва кейинги олти ойлик янги шартномада тажрибага қараб маош кўтарилиб боради ҳамда 4000 АҚШ долларигача етади. Яшаш билан боғлиқ харажатлар компания ҳисобидан қопланади.

Томонлар келишувига кўра, ишлаш учун зарур бўлган C1/D транзит визасини олиш жараёнлари соддалаштирилади ва иш берувчи томонидан 45 - 90 кун оралиғида расмийлаштирилади.

Учрашув якунига кўра, мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича Йўл харитаси ишлаб чиқилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг