Валюта курслари 01/12/2025
$1 – 11940.95
UZS – 0.32%
€1 – 13814.49
UZS – 0.25%
₽1 – 152.68
UZS – 0.33%
Қидириш
Ўзбекистон ва Магадан тўғридан-тўғри авиарейслар ва товарлар экспортини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Магадан тўғридан-тўғри авиарейслар ва товарлар экспортини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Магадан тўғридан-тўғри авиарейслар ва товарлар экспортини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Жамил Максуди Магадан вилояти думаси раисининг биринчи ўринбосари ва “Арбат” компанияси директорлар кенгаши раиси Александр Басанский билан учрашув ўтказди.

"Арбат" концерни Россиядаги энг йирик олтин қазиб олувчи компаниялардан бири ҳисобланади. Корхонада 5 минг нафардан ортиқ ходим фаолият юритади, уларнинг 1200 нафари — Ўзбекистон фуқароларидир.

Томонлар транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Жумладан, Тошкент–Магадан йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновларини йўлга қўйиш имкониятлари ҳақида фикр алмашилди. Бундай авиақатновлар келгусида бизнес ва туристик алоқаларни кучайтириш, шунингдек икки минтақани яқинлаштиришга хизмат қилиши мумкинлиги қайд этилди.

Учрашувда экспорт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама этилди. Ўзбекистон томони озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Магадан бозорларига етказиб бериш, логистика ва сертификатлаштиришни такомиллаштириш, шунингдек қўшма қайта ишлаш лойиҳаларини ривожлантириш бўйича таклифларни тақдим этди.

Томонлар саноат кооперацияси, маҳсулот сифатини ошириш, стандартлар ва технологиялар алмашинуви ҳамда бизнес делегациялар ташрифларини йўлга қўйиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.

Учрашув якунларида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, икки томонлама савдо ҳажмини ошириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг