Валюта курслари 12/12/2025
$1 – 12047.45
UZS – 0.22%
€1 – 14099.13
UZS – 0.79%
₽1 – 151.90
UZS – -2.31%
Қидириш
Ўзбекистон ва LuLu Group Яқин Шарққа озиқ-овқат экспортини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва LuLu Group Яқин Шарққа озиқ-овқат экспортини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва LuLu Group Яқин Шарққа озиқ-овқат экспортини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Қувайтдаги Элчихонаси билан ҳамкорликда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошчилигидаги делегация Қувайтда фаолият олиб борувчи “LuLu Group” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қадоқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, ҳўл ва қуритилган мевалар ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари хорижий ҳамкорларга тақдим этилди.

Томонлар маҳсулотларнинг сифати, экологик тозалиги ва экспорт салоҳияти юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.

“LuLu Group” раҳбарияти тақдим этилган маҳсулотларни юқори баҳолаб, уларни ўз савдо тармоқларига киритиш бўйича ҳамкорликка катта қизиқиш билдирди.

“LuLu Group” — бош қароргоҳи Абу-Даби шаҳрида жойлашган, Яқин Шарқ, Осиё ва Европа мамлакатларида фаолият юритувчи йирик халқаро савдо ва чакана савдо тармоғи ҳисобланади. Компания юзлаб гипермаркет ва супермаркетларни бошқариб, миллионлаб истеъмолчиларга хизмат кўрсатади.

Учрашув якунида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва аниқ лойиҳаларни келишиб олиш мақсадида, 17 декабрь куни вазирлик делегацияси Абу-Даби шаҳрида жойлашган “LuLu Group” бош қароргоҳида компания бош раҳбарияти билан учрашув ўтказиш учун таклиф этилди.

Шунингдек, 14–15 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган “Uzbek Food Festival” доирасида Ўзбекистон тарихида илк бор 23 тонна ҳажмдаги ўзбек кишмиши

Қувайтнинг “Жамеэл Интернатионал Сомпанй” компаниясига етказиб берилди.

Бундан ташқари, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида фаолият юритувчи “Sunny Land Products” компанияси ва Қувайтнинг “Alraya Albayda Trading Co.” импортёр компанияси ўртасида яна бир экспорт келишуви амалга оширилди.

Мазкур шартнома доирасида Қувайтга илк бор саккиз турдаги сублимация қилинган мева маҳсулотлари етказиб берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг