Валюта курслари 07/10/2025
$1 – 12022.90
UZS – -0.31%
€1 – 14025.92
UZS – -0.92%
₽1 – 144.75
UZS – -1.51%
Қидириш
Ўзбекистон ва Латвия қишлоқ хўжалиги ва органик деҳқончилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Латвия қишлоқ хўжалиги ва органик деҳқончилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Латвия қишлоқ хўжалиги ва органик деҳқончилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров Латвиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Гиртс Жаунземс билан учрашди. Томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Алишер Шукуров Ўзбекистонда ер-сув ресурсларини бошқариш ва фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. У Европа давлатлари билан технологик ҳамкорликнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Элчи Гиртс Жаунземс Латвия тажрибаси — экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш, органик деҳқончилик ва озиқ-овқат хавфсизлиги борасида эришилган ютуқлар ҳақида сўз юритди. У Латвия Ўзбекистон билан тажриба алмашишга тайёр эканини билдирди.

Учрашувда илмий-тадқиқот ишлари, замонавий суғориш технологиялари, чорвачилик ва боғдорчилик йўналишларида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Латвия компанияларининг мева-сабзавотни қайта ишлаш ва экспортга тайёрлаш соҳаларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириши учун қулай шароитлар яратилгани таъкидланди.

Бундан ташқари, учрашув давомида томонлар кооперативлар ва кичик фермер хўжаликларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Бу борада Латвия тажрибаси — фермерларнинг ресурслардан самарали фойдаланиши ҳамда маҳсулотни бозорларга биргаликда етказиб бериш тизими — Ўзбекистон учун амалий аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Шунингдек, агротаълим ва касбий малака ошириш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, икки мамлакат ўқув муассасалари ўртасида тажриба алмашиш, ҳамда қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича истиқболли режалар белгилаб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг