Валюта курслари 19/09/2025
$1 – 12314.71
UZS – 0.49%
€1 – 14579.39
UZS – 0.43%
₽1 – 148.26
UZS – 0.25%
Қидириш
Ўзбекистон ва Латвия меҳнат миграцияси бўйича келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Латвиянинг Тошкентдаги элчиси Гиртс Яунземс билан учрашди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Томонлар Ўзбекистон делегациясининг 2025 йил 27–28 январь кунлари бўлиб ўтган Латвияга ташрифи якунларини муҳокама қилдилар ва эришилган келишувларни, хусусан, меҳнат миграцияси соҳасида амалга ошириш бўйича кейинги қадамлар ҳақида келишиб олдилар.

Музокаралар якунлари бўйича Латвия томонидан ҳукуматлараро битим лойиҳасини кўриб чиқишни тезлаштириш ва икки давлат ташқи ишлар вазирликларининг тегишли идоралари ўртасида консуллик маслаҳатлашувларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг