Ўзбекистон ва Латвия ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва Латвия ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари Жамшид Абруев Латвия фаровонлик вазирлиги давлат котиби Ингус Алликс билан учрашди.
Томонлар Латвиянинг ижтимоий таъминот соҳасидаги илғор тажрибаси ва Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантиришдаги устувор йўналишларини, ижтимоий суғуртани жорий этиш тажрибасини, шунингдек, манзилли ижтимоий ёрдамни амалга ошириш ва унинг самарадорлигини баҳолаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Латвия томони нафақаларни бошқариш, ижтимоий хизматларни ривожлантириш, рақамли ечимларни жорий этиш ва кадрлар тайёрлаш бўйича тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаш ва икки мамлакатда илғор тажрибаларни жорий этиш ҳамда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида профессионал алмашувни давом эттиришга келишиб олдилар.