Ўзбекистон ва Корея миграция соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Корея миграция соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 9 апрель куни «5+1» форматидаги ташқи ишлар вазир ўринбосарлари йиғилишида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Корея Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Лим Санг У билан учрашув ўтказди.
Консуллик-ҳуқуқий йўналишдаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари, жумладан миграция соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек, консуллик муассасалари ўртасида бевосита ҳамкорликни йўлга қўйиш ва икки мамлакат ташқи ишлар идоралари ўртасида навбатдаги консуллик маслаҳатлашувларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ноқонуний миграцияга қарши кураш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди ҳамда амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қизиқиш билдирилди.
Учрашув якунида юқорида қайд этилган йўналишларда конструктив мулоқотни давом эттириш ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.